Ўзбекистон ва CNNC компанияси Ўзбекистонда Хитойнинг кичик модулли ядровий реакторларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганади. Икки давлат делегациялари уран рудасини қазиб олиш қувватларини кенгайтириш, уни қайта ишлаш ва кейинчалик ёқилғидан АЭСларда фойдаланиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
«Ўзатом» ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси, «Росатом» ҳамда «Атомстройэкспорт» ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Бу қурилиш майдончасида тайёргарлик ишларининг фаоллашуви ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш демакдир.
Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, унда қурилиш майдони ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинди. «Росатом» раҳбари биринчи ўринбосарининг ташрифи чоғида АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
Ўзбекистонда кичик атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Атом энергияси агентлиги Spot`га. Лойиҳа нархи махфий маълумот бўлиб, ошкор этилмайди, дея таъкидлади агентлик.
2024 йил ёзида Жиззах вилоятида Россия технологияси асосида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик фаоллар лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилиши кераклигини таъкидлаб, ҳукуматдан барча маълумотларни очиқлашини сўрамоқда.
Президент кичик АЭС қуриш лойиҳасини «ҳаётий аҳамиятга эга» деб атади. «Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича «муҳим келишув» имзолашини маълум қилди.
Венгрияда Ўзбекистондан келган атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди, деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги раҳбари Петер Сийярто. Шунингдек, у қўшма фонд ҳажмини 50 миллиондан 150 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг